Франциянинг Марказий Осиёдаги илк фахрий консуллиги Самарқандда очилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 16 апрель куни Франциянинг Европа ва ташқи ишлар бўйича вазири ҳузуридаги давлат котиби Жан–Батист Лемуан бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистонга ташрифини Самарқанд шаҳридан бошлади. Бу ҳақда Вилоят ҳокимлигининг телеграм каналида маълум қилинди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда Жан–Батист Лемуан Ўзбекистон ва Франция ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларнинг тобора ривожланиб бораётганини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил октябрь ойида Францияга амалга оширган ташрифи бу алоқаларни янги босқичда давом эттириш имкониятларини кенгайтирганини таъкидлади.

Учрашувдан сўнг делегация аъзолари Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Франциянинг фахрий консуллиги очилишида иштирок этишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Ўзбекистон-Франция

Баҳолаганлар

5

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг