Франциянинг Бордо шаҳрида кучли портлаш юз берди
Олам
−
06 Февраль 2021
4820Франциянинг Бордо шаҳри маркази яқинидаги турар-жой биносида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда маҳаллий “Sud Ouest” газетаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, дастлабки тахминларга кўра, портлашга газнинг сизиб чиқиши сабаб бўлган. Портлаш Шартон кварталида жойлашган турар-жой биносининг юқори қаватларидан бирида содир бўлган. Оқибатда бино шикастланган.
Explosion dans un immeuble vers 8h30 rue Borie à Bordeaux. Un souffle a été ressenti dans tout le quartier. @SO_Bordeaux @sudouest pic.twitter.com/7kR5BBiZjE
— Nicolas Laplume (@Nicolaplume33) February 6, 2021
Хабар қилинишича, ҳодиса жойига ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва қутқарув хизматлари йўл олишган. Қурбонлар ҳақида ҳали маълумот мавжуд эмас.
LiveБарчаси