Францияликлар жамоасининг мағлубиятидан сўнг тўполон қилди

Спорт

image

Франция терма жамоасининг Жаҳон чемпионати ярим финалидаги мағлубиятидан кейин мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида тартибсизликлар юзага келди. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбасига таяниб, RMC радиоси хабар берди.

Кеча, 14 июль куни Испания терма жамоаси АҚШда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати ярим финалида Францияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўл олди.

Учрашув якунланганидан сўнг Париж ва унинг атрофида тартибсизликлар кузатилди. Дастлабки маълумотларга кўра, полиция томонидан 141 нафар шахс қўлга олинган. Ҳибсга олишларнинг асосий сабаби айрим тартиббузарларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига қарши пиротехника воситаларидан фойдалангани бўлган.

Маълум қилинишича, ҳодисалар оқибатида жиддий жароҳат олганлар қайд этилмаган. Шунга ўхшаш тартибсизликлар Лион шаҳрида ҳам содир бўлган. Учрашув вақтида Беллекур марказий майдонида бир неча гуруҳ ёшлар тўпланган. Кейинчалик улар ҳам полиция ходимларига қарши пиротехника воситаларини ишлатган. Бу ерда ҳам жиддий моддий зарар ёки жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг