Францияда йилнинг энг яхшилари аниқланди

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе Франция футболчилар ва мураббийлар иттифоқи (UNFP) талқинига кўра, “Йилнинг энг яхши ўйинчиси” деб топилди. Бу ҳақда “L’Equipe” хабар берди.

Қайд этилишича, футболчи соврин учун жамоадоши Лионель Месси, “Ланс” футболчилари Лоис Опенда ва Секо Фофана ва “Лилль” ҳужумчиси Жонатан Девид билан беллашган. 

Маълумот учун, Килиан жорий мавсумда Лига 1 нинг 33 та ўйинида майдонга тушиб,  28 та гол ва 5 та голли узатмани ҳисобига ёзиб қўйди. Бу кўрсаткич билан у фаолиятида тўртинчи бор  “Йилнинг энг яхши ўйинчиси” совринини қўлга киритди.

Шунингдек, “Ланс” дарвозабони Брис Самба “Йил дарвозабони”, Франк Эз “Йил мураббийи” совринига эга чиқди. Эз бошчилигидаги “Ланс” узоқ танаффусдан сўнг ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг