Францияда Янги йил кечасида 861 та машина ёқиб юборилди
Олам
−
02 Январь 2021
7794Францияда 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан 861 та машина ёқиб юборилган. Бу ҳақда "Europe 1" хабар берган.
Таъкидланишича, Янги йил арафасида содир бўлган воқеалар тўғрисида мамлакат Ички ишлар вазирлигининг баёнотида автомобилларга ўт қўйилиши билан боғлиқ рақамлар айтилмаган.
Вазирлик бўлим бошлиғи Жеральд Дарманен префектларга ушбу маълумотларни маҳаллий даражада ошкор қилмасликни талаб қилган.
Мамлакат полицияси ва жандармерияси маълумотларига кўра, 1 январга ўтар кечаси номаълум шахслар бутун Франция бўйлаб 861 та машинани ёқиб юборишган. Бу ўтган йилга нисбатан 41 фоиз кам. Ўтган йили бу кўрсаткич 1457 тани ташкил этган.
Маълумот ўрнида, 11 декабрдан бошлаб мамлакатда коронавирус пандемияси фонида соат 20:00 дан 6:00 гача амалда бўладиган комендантлик соати жорий қилинган. Шунингдек, 15 декабрдан расмийлар Франциядаги карантинни ва мамлакат ичкарисида ҳаракатланиш учун чекловларни бекор қилишган.