Францияда янги ҳукумат эълон қилинди

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон Бош вазир Франсуа Байру билан учрашув чоғида мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини тасдиқлади. Бу ҳақда Елисей саройи хабар берди.

Рўйхатни Елисей саройи бош котиби Алексис Колер ўқиб эшиттирган.

Унга кўра, Себастьян Лекорню Мудофаа вазири лавозимини сақлаб қолди, Жан-Ноэл Барро эса мамлакат Ташқи ишлар вазирлигини бошқаришда давом этади. Депозитлар ва консигнациялар жамғармаси раҳбари Эрик Ломбард янги Иқтисодиёт вазири бўлади ва собиқ бош вазир Элизабет Борн Таълим вазири лавозимини эгаллади.

Ҳукумат таркибидаги ўзгаришлар орасида янги адлия вазири лавозимида Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Жеральд Дарманен ҳам бор. Собиқ бош вазир ва сўл сиёсатчи Мануэл Вальс ҳам ҳукумат аъзоси бўлди. У Франциянинг хориждаги ҳудудлар бўйича вазири этиб тасдиқланган. Франция ҳукуматидаги биринчи араб аёли Рашида Дати Маданият вазирлиги раҳбари бўлиб қолган.

Ҳаммаси бўлиб ҳукумат 34 вазирни ўз ичига олган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция Президенти Эммануэль Макрон парламент томонидан эълон қилинган ишончсизлик вотуми ортидан Мишель Барнье ҳукуматининг истеъфосини қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция ҳукумат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг