Францияда терроризмга алоқадорликда гумон қилинган 7 киши ҳибсга олинди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Франциянинг икки минтақасида полиция террорчилар билан алоқада бўлганликда гумон қилинган етти кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда суд ахборот манбасига асосланиб "Agence France-Presse" хабар берган.  

Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, ҳибсга олишлар Қуйи Рейн ва Пюи-де-Дом департаментларида бўлиб ўтган. 

Ҳибсга олинганлар 28 ёшдан 48 ёшгача бўлиб, уларнинг олти нафари Россия, бир нафари Грузия фуқароси. 

Хабарда айтилишича, тез кунларда Елисей саройида Франция Президенти Эммануэль Макрон бошчилигидаги Вазирлар Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади. Унда разведка ва антитерроризмга қарши кураш тўғрисидаги янги қонун лойиҳаси кўриб чиқилади. 

Аввалроқ, Макрон Парижнинг Рамбуйе ҳудудида полициячининг ўлдирилишини “исломий терроризм”нинг намойиши сифатида баҳолагани ҳақида хабар бергандик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Франция терроризм

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг