Францияда смартфон орқали коронавирусни текшириш мумкин бўлган қурилма яратилди

Технология

image

Франциянинг Лилль университети олимлари мобиль телефон ёрдамида коронавирусни мустақил равишда текширишга имкон берадиган мослама яратди. 

Маълумотларга кўра, қурилма мобиль телефонга уланадиган флешкага ўхшайди. 

Қурилмага бир марталик тест чизиғи ўрнатилади, унга бурундан олинган бир неча томчи суюқлик қўйилади. 

10 дақиқадан сўнг тест натижаси графика ва рақамли кўрсаткичлар билан бирга телефон экранида кўрсатилади. 

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, ушбу қурилма 90 фоиз ҳолатда вирус мавжудлигини аниқлашга қодир. У аллақачон тўлиқ клиник синовлардан ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг