Францияда сайлов: Макрон ва Ле Пен президентлик пойгасининг иккинчи босқичига киришди

Олам

image

Экзит-полл натижаларига кўра, амалдаги Президент Эммануэль Макрон ва “Миллий бирлашма” ўта ўнг партияси етакчиси Марин Ле Пен Франциядаги президентлик сайловларининг иккинчи босқичига киришмоқда.

Хабар қилинишича, биринчи турда Эммануэль Макрон 28,1 фоиз, Ле Пен эса 23,3 фоиз овоз олган.

“Бўйсунмас Франция” ўта сўл партияси етакчиси Жан-Люк Меланшон 20,1 фоиз, Франция президентлигига номзод ўта ўнгчи Эрик Земмур 7,2 фоиз ва ўнг-марказчи “Республикачилар” партияси номзоди 5 фоиз овоз олди.

Яшиллар партияси раҳбари, Европа парламенти аъзоси Янник Жадо 4,4 фоиз овоз олди, Социалистик партия номзоди ва Париж мэри Анн Идальго беш фоизлик тўсиқдан ўта олмади.

Президентлик сайловининг иккинчи босқичи 24 апрель куни бўлиб ўтади.

Францияда президентлик сайловлари бошланди, унда энг юқори давлат лавозимига 12 номзод, жумладан амалдаги Президент Эммануэль Макрон даъвогарлик қилмоқда.

67 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган мамлакатда 48,7 миллион сайловчи овоз бериш ҳуқуқига эга.

Сайловнинг расмий натижалари Конституциявий суд томонидан 13 апрель куни эълон қилинади.

Сайловда ғалаба қозонган номзод 13 майгача Президент лавозимини эгаллайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция сайлов

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг