Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар уюштирилди
Олам
−
20 Январь 2023
4399Жорий йилнинг 19 январь куни Францияда пенсия ислоҳотига қарши 1 миллиондан ортиқ киши намойишга чиқди. Бу ҳақда Республика Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Расмий маълумотларга кўра, Парижнинг ўзида 400 минг киши намойишга чиққан. Шунингдек, бошқа шаҳарларда ҳам намойишлар ўтказилган. Лекин намойиш алангаси мамлакатда илгари бўлиб ўтган митинглардек оловланмаган. Айни дамда Франция пойтахти кўчаларида вазият тинч.
Маълумот учун, мамлакатда касаба уюшмаларининг бу каби норозилик қилишига Франция бош вазири Элизабет Борн пенсия тизимини ислоҳ қилиш лойиҳасини тақдим этгани сабаб бўлган. Лойиҳага кўра, пенсия ёшини 62 дан 64 га кўтариш режалаштирилган.
Ушбу ёш чегараси фақат муддати тугамаганлар учун минимал тўловлар билан пенсияга чиқиш имкониятини назарда тутади. 2027 йилдан бошлаб 43 ва ундан кўпроқ йил ишлаганлар пенсияни тўлиқ ҳажмда олишлари мумкин бўлади.
Озода Чориева
LiveБарчаси