Францияда коронавирус билан боғлиқ “оғир давр” кутилмоқда – Макрон
Олам
−
18 Март 2021
3836Франция Президенти Эммануэль Макрон жорий йил апрель ойининг ўрталарига қадар мамлакатни COVID-19 пандемиясига қарши курашда қийин давр кутмоқда, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Пуасси шаҳри мэри Карл Олива маълум қилган.
Қайд этилишича, шаҳар ҳокими бу ҳақда Макроннинг Сен-Жермен-ан-Ле шаҳридаги маҳаллий шифохонага ташрифи тўғрисидаги эълон пайтида айтган.
"Апрель ойининг ўрталарига қадар қийин давр бўлади", дея у Президентнинг сўзларини келтирган.
Оливанинг сўзларига кўра, Макрон эпидемияни олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирларга умид қилмоқда, улар фақат маҳаллий шароитда қўлланилади.
Пуасси мэри ҳозирги пайтда фуқароларни қайта изоляция қилиш тўғрисида якуний қарор қабул қилинмаганини таъкидлаган.
Аввалроқ, Франция Бош вазири Жан Кастекс мамлакатда янги коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг учинчи тўлқини бошланганини айтганди.
Франция Ҳукумати раҳбари янги тўлқин патогеннинг кўплаб вариантларининг айланиши билан ажралиб туришини таъкидлаган.
Францияда шу пайтгача 4,15 млн кишида коронавирус аниқланган. 91 437 нафар бемор касалликдан вафот этган.