Францияда футболчиларга ўйин вақти ифторлик қилиш тақиқланди
Спорт
−
14 Март
4812Франция футбол федерацияси (ФФФ) ифтор вақти ўйин вақтига тўғри келганда футболчиларга оғиз очиб олиш учун кичик танаффус қилишни тақиқлади. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.
Манбага кўра, ифторлик вақти бўлганда кичик танаффус қилиш федерация низомига тўғри келмайди. Федерация ва унинг марказлаштирилмаган органлари давлат томонидан топширилган давлат хизмати миссияси билан таъминланган органлар сифатида Франция Республикасининг асосий қонунларини ҳимоя қилиши ва қоидабузарликларни олдини олиш учун барча чораларни қўллайди.
Қайд этилишича, федерация ўйин давомида ушбу қоидани бузган ҳар қандай шахсга интизомий ва жиноий чора кўради.
Англия Премьер-лигаси (АПЛ) ҳакамларига эса мусулмон футболчиларга Рамазон ойида ифторлик қилиб олишлари учун кечки ўйинларни бироз муддат тўхтатиш тавсия қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь