Франция ва Италия Ливандаги БМТ тинчликпарварлари ўрнига янги лойиҳа таклиф қилди
World
−
26 June 1847 1 minute
Франция ва Италия келажакда Ливандаги БМТ тинчликпарварлари контингенти ўрнини босиши мумкин бўлган кўп миллатли коалиция тузиш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда Франция Президенти Эмманюэль Макрон Италия Бош вазири Жоржа Мелони билан музокаралар якунлари бўйича маълум қилди.
Макроннинг сўзларига кўра, янги халқаро контингент Европа Иттифоқи ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан мувофиқлаштирилган ҳолда шакллантирилади. Унинг асосий вазифаси Ливан суверенитетини мустаҳкамлаш, мамлакат миллий қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакат ҳудудининг минтақавий кескинлик учун майдонга айланишининг олдини олишдан иборат бўлади.
Мелони эса халқаро иштирокни сақлаб қолиш “ўта хавфли бўшлиқ” юзага келишининг олдини олишини таъкидлаган.
Ҳозирда Ливан жанубида БМТнинг Ливандаги Муваққат кучлари (UNIFIL) миссияси фаолият юритмоқда. Унинг таркибида қарийб 50 давлатдан келган 7,5 минг нафар ҳарбий хизматчи бор. Тинчликпарварлар 1978 йилдан буён Ливан ва Исроил ўртасидаги “кўк чизиқ” ҳудудида буфер вазифасини бажариб келмоқда.
Макроннинг таъкидлашича, таклиф этилаётган формат айрим давлатларнинг бир томонлама ташаббуси сифатида кўрилмаяпти. Унинг айтишича, лойиҳа халқаро ҳамкорлар иштирокида муҳокама қилинади ва асосий мақсад Ливанда барқарорликни таъминлаш ҳамда давлат институтларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September