Франция ва Германия Украинада қурол заводи қурмоқчи

Олам

image

Франция ва Германия Украина ҳудудида қурол ишлаб чиқарувчи завод қуриш ниятида. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.

Қайд этилишича, Украина қўшинлари Россия Қуролли кучларининг ҳужуми вақтида ўқ-дорилар етишмовчилигига дуч келгани сабабли Германия ва Франция Украина ичида қурол ишлаб чиқаришни бошлашини билдирган.  Европа Иттифоқининг икки йирик иқтисодиёти етакчиларининг фикрича, ЕИнинг ўзаро келишмовчиликлари Киев учун етарлича ёрдам тўпланишига тўсқинлик қилади.

Аммо на Германия канцлери Олаф Шольц, на Франция раҳбари Эммануэль Макрон бўлажак корхона ҳақида батафсил маълумот берган. Шунга қарамасдан, немис қурол ишлаб чиқарувчиси Rheinmetall AG февраль ойида Украинада артиллерия ишлаб чиқариш бўйича янги завод очишини эълон қилган.

Бунгача Шольц Рамштейн формати доирасида Украинани узоқ масофага учувчи қуроллар билан таъминлаш бўйича коалиция пайдо бўлишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча 15 март куни Германия канцлери Олаф Шольц, Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Польша Бош вазири Дональд Туск “Веймар учбурчаги” деб номланган учрашувда уч давлат жаҳон бозорида Украина учун кўпроқ қурол сотиб олишини маълум қилганди. 

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Германия Франция қурол заводи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг