Франция уран йиғиш “дарди”да
Олам
−
03 Ноябрь 2023
2395Қозоғистон Франция билан уран экспорти соҳасида ҳамкорлик қилиш салоҳиятига эга. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти матбуот хизмати Остонадаги бизнес-форум якунлари бўйича баёнотида маълум қилди.
“Президент ўзаро ҳамкорликнинг бир қанча истиқболли йўналишларини белгилаб берди. Унинг фикрича, ана шундай устувор йўналишлар қаторида энергетика соҳаси ҳам бор. Қозоғистон Франция бозорига асосий нефть хомашёсини етказиб берувчилардан бири бўлиб қолмоқда ва мамлакатимиз экспорт ҳажмини оширишга тайёр. Бундан ташқари, Қосим-Жомарт Тоқаевнинг фикрича, нефть ва газ бўйича геология-қидирув ишлари, уран экспорти, шамол, қуёш ва гидроэнергетика соҳасида йирик лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида ҳам катта салоҳият мавжуд”, дейилади хабарда.
Тўқаев Қозоғистон Европада истеъмол қилинадиган ядро ёқилғисининг чорак қисмидан кўпроғини бераётгани, уран қазиб олиш бўйича дунёда биринчи ўринда эканлигини айтиб ўтган.
“Атом энергетикаси Франция энергетика секторининг 63 фоизини ташкил этар экан, келгусида бу борада ҳамкорликни кенгайтирмоқчимиз”, дея тушунтирган у.
Ҳамкорликнинг яна бир соҳаси муҳим хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлашдир.
"Глобал технологик инқилоб давом этар экан, нодир металларга бўлган талаб кескин ўсиб боради. Умуман олганда, 2040 йилга келиб талаб тўрт баравар, литийга бўлган эҳтиёж 10 баравар ошиши кутилмоқда. Ҳудудида 46 триллион доллардан ортиқ 5 мингга яқин очилмаган конлари мавжуд бўлган Қозоғистон ушбу йўналишни биргаликда ривожлантириш учун ишончли ҳамкор бўлиши мумкин”, деган Тўқаев.
Шунингдек, Қозоғистон Президенти республика Транскаспий халқаро транспорт йўналиши ёки “Ўрта йўлак” деб аталувчи йўналишни ривожлантириш бўйича қўшимча саъй-ҳаракатларни амалга ошираётганини таъкидлаган.
"Таъминот ҳажмининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, биз ҳамкорларимиз билан йилига 10 миллион тонна юк ташиш ҳажмига эришиш мақсадида инфратузилмани модернизация қилиш бўйича фаол ишламоқдамиз. Энди бу саъй-ҳаракатларни Транс-Европа транспорт тармоғи ва Европа Иттифоқининг “Глобал дарвоза” ташаббуси билан боғлаш муҳим”, дея таъкидлайди у.
Эслатиб ўтамиз, Франция Президенти Эммануэль Макрон Тўқаевга Қозоғистон Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантиришда француз компанияларининг иштирокига таяниши мумкинлигини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь