Франция Украинага қўшин киритишга тайёрлигини билдирди
Олам
−
25 Октябрь 2025 3788 2 дақиқа
Франция зарурат туғилганда хавфсизлик кафолатлари доирасида ўз қўшинларини Украинага юборишга тайёр. Бу ҳақда Франция Қуруқликдаги қўшинлар Бош штаби бошлиғи, генерал Пьер Шиль Миллий Ассамблея Мудофаа қўмитаси депутатлари олдида ўтказилган тинглов чоғида сўз очди.
“Биз хавфсизлик кафолатлари доирасида зарурат туғилганда, Украина манфаатлари йўлида қўшинларни жойлаштиришга тайёрмиз”, деган генерал.
Телеканалнинг таъкидлашича, бу баёнотнинг асосий мазмуни – Франция “Украинадаги можарога аралашишга тайёр” эканини кўрсатишдан иборат.
Шилнинг сўзларига кўра, 2026 йил коалициялар тузилиши билан ажралиб туради ва бу орқали Франция ресурсларидан иттифоқдошлар ҳам фойдаланиши мумкин. У шу орқали Франциянинг иттифоқчиларига содиқлигини таъкидлаган.
Октябрь ойининг бошида Шил Ғарб дарҳол жанговар ҳаракатларга киришга тайёр бўлиши кераклигини айтган эди. 23 октябрь куни Франция Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Фабьен Мандон ҳам француз ҳарбийлари “уч-тўрт йил ичида Россия билан тўқнашувга тайёр бўлиши лозим”лигини билдирган.
Москва эса бир неча бор Украина ҳудудида НАТОга аъзо давлатлар ҳарбийларининг жойлаштирилишига қарши эканини таъкидлаб келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “кўнгиллилар коалицияси”даги Европа ҳамкорлари Киев назоратидаги ҳудудларда ўт очиш тўхтатилганидан кейин ҳарбий куч жойлаштиришга тайёр эканини билдирганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025