Франция “рус кўрсичқонлари”нинг кирдикорларини фош қилди
Олам
−
18 Октябрь 2021
9684Франция Ташқи хавфсизлик бош бошқармасининг собиқ директори Бернар Бажоле 2017 йилда “рус кўрсичқонлари” мамлакат Мудофаа вазирлигига кира олганини тасдиқлади. Бу ҳақда у “France 5” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
Телеканал журналисти Бажоледан 2017 йилда “рус кўрсичқонлари” гўёки Жан-Ив Ле Дриан (ҳозирги мамлакат Ташқи ишлар вазири) бошчилигида Франция Мудофаа вазирлиги аппаратига киргани ҳақидаги маълумотга изоҳ беришни сўраган.
“Дарҳақиқат, мен Ташқи хавфсизлик хизматининг бош директори бўлганимда, жосус ҳақидаги маълумотни ҳокимиятга етказдим”, деб жавоб берган Бажоле.
Унинг сўзларига кўра, Францияда совуқ уруш тугаганидан кейин айғоқчиларни топишга пул сарфлашнинг ҳожати йўқ, деб айтилган.
“Аммо буларнинг барчасидан кўриш мумкинки, жосуслик фаолияти тўхтамаган”, деган Бажоле.
Унинг таъкидлашича, нафақат Россия, балки Хитой ва АҚШ ҳам жосуслик билан шуғулланади.
Маълумот ўрнида, Бернар Бажоле 2013-2017 йилларда Франция Ташқи разведкасини бошқарган.
2019 йилнинг ёзида Франциянинг “Le Monde” газетаси манбаларга таяниб, Швейцария махсус хизматлари 2016 йилда Бутунжаҳон антидопинг агентлигига қарши киберҳужумда айбланувчиларга ёрдам берган россиялик жосуснинг исмини ошкор қилганини хабар қилган. Гап 2016 йил сентябрда Россиянинг Марселдаги бош консуллигида вице-консул лавозимини эгаллаган, аммо дипломатик миссия ходимлари орасида расман рўйхатга олинмаган Сергей Желтиков ҳақида бормоқда. Россиянинг Марселдаги бош консуллиги газета маълумотларини “ифлос туҳматлар” деб атаган.
LiveБарчаси