Франция Озарбайжоннинг янги душманига айланадими? Томонлар нимани келишолмаяпти?

Олам

image

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Франция парламенти қуйи палатаси томонидан 30 ноябрь куни қабул қилинган Бакуга қарши санксия қўллашни талаб қилувчи резолюция муносабати билан Франциянинг мамлакатдаги вақтинчалик ишлар вакилига норозилик билдирди. Бу ҳақда кеча, 1 декабрь куни республика Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

“1 декабрь куни Франциянинг Озарбайжон Республикасидаги Муваққат ишлар вакили Жюльен Ле Ланн Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва у ерда қабул қилинган Озарбайжонга қарши резолюциянинг тўлиқ ёлғон ва туҳмати муносабати билан унга кескин норозилик билдирилди. Франция парламенти қуйи палатаси (Миллий ассамблея) томонидан 2022 йил 30 ноябрда қабул қилинган”, дейилади хабарда. 

Француз дипломатига бу резолюция Франциянинг Озарбайжонга қарши навбатдаги провокацияси ва Озарбайжон ҳамда Франция ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёнига зарба беришга, минтақада тинчлик ва осойишталикни ўрнатишга қаратилган саъй-ҳаракатларга қаратилгани айтилди.

“Учрашувда Озарбайжон томони резолюцияни кескин рад этиши, Озарбайжоннинг суверенитети ва халқаро ҳуқуқ билан қўриқланадиган ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилган қадам ва баёнотлардан, ички ишларига аралашишдан тийилиш яна қатъий талаб қилингани қайд этилди”, дейилади ТИВ баёнотида.

Ўз навбатида,  француз дипломати Миллий ассамблея томонидан қабул қилинган резолюция, худди бир муддат аввал Сенат томонидан қабул қилинган резолюция каби, Франция ҳукуматининг расмий позициясини акс эттирмаслигини таъкидлади. Унинг қайд этишича, Париж Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўйича музокараларни қўллаб-қувватлайди. 

Аввалроқ Франция Сенати ва Миллий ассамблеяси ҳукуматни Арманистонга қарши агрессив ҳаракатларини давом эттирса, Озарбайжон вакилларига нисбатан шахсий санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқишга чақирувчи резолюцияларни қабул қилган эди. 

Бундан ташқари, парламентарийлар Вазирлар Маҳкамасини, шунингдек, Европа Иттифоқи ва АҚШни Арманистон ва Озарбайжон ўртасида узоқ муддатли тинчликни таъминлаш учун барча дипломатик саъй-ҳаракатларни амалга оширишга чақирди. Резолюциянинг яна бир банди арман ҳарбий хизматчилари ва тинч аҳолига қарши содир этилиши мумкин бўлган ҳарбий жиноятларни халқаро тергов қилиш зарурлигига тааллуқлидир.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон-Арманистон

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг