Франция – Марокаш ўйини олдидан 20 минг полициячи сафарбар этилди
Sport
−
09 July 1670 1 minute
Франция расмийлари Франция ва Марокаш терма жамоалари ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашуви муносабати билан шаҳар кўчаларида жамоат тартибини таъминлаш учун 20 минг нафар полиция ходими ва жандармни сафарбар қилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазири Лоран Нунесга таяниб, “Franceinfo” радиоси хабар берди.
Маълум қилинишича, 20 минг нафар хавфсизлик ходимининг тахминан 8 минг нафари Париж шаҳрига жалб этилади.
Радиостанция қўлга киритган Ички разведка хизмати томонидан 8 июль куни тайёрланган махфий маълумотномада таҳлилчилар ушбу учрашув жамоат тартиби бузилишига сабаб бўлиши мумкинлигини қайд этган. Ҳужжатда таъкидланишича, турнир бошланганидан буён Марокаш терма жамоаси иштирок этган учрашувлар чоғида ҳам шундай ҳолатлар кузатилган.
Шунингдек, ўйин натижасидан қатъи назар, марокашлик мухлислар билан тўқнашув чиқаришга уриниши мумкин бўлган ўнг қанот радикал гуруҳларининг эҳтимолий ҳаракатлари ҳақида ҳам огоҳлантирилган.
Франция ва Марокаш ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан 10 июлга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади.
Маълумот учун, АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган 2026 йилги Жаҳон чемпионати 19 июль куни якунланади.
Live
All