Франция 2023 йилда қанча хорижликни ҳайдагани айтилди
Олам
−
07 Январь
4533Франция 2023 йилда 4686 нафар ноқонуний хорижликни депортация қилди. Бу ҳақда “Le Figaro” газетаси мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб маълум қилди.
Қайд этилишича, бу рақам 2022 йилнинг мос кўрсаткичидан 30 фоизга кўпдир.
Депорт қилинганлар асосан Тунис, Жазоир, Марокаш, Саҳрои Кабир, жануби-ғарбий Африка, Марказий Европадан бўлган мигрантлар бор.
Маълумот учун, 2022 йилда 3615 нафар хорижлик Франция ҳудудидан чиқариб юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Латвия ҳукумати минглаб русларни ўлкадан чиқариб юбориши ҳақида хабар берган эдик.