Франция ҳалоллик ниқобини ечиб, асл юзини кўрсатди – Баку

Олам

image

Франция Ташқи ишлар вазири Катрин Колоннанинг Арманистондаги йиғилишларда “блокада” ва “мажбурий кўчириш” ҳақидаги сохта ривоятни такрорлаши тинчликка ёрдам бермайди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ойхон Ҳожизода Х (Twitter) ижтимоий тармоғида маълум қилди. 

Бу орқали ТИВ вакили Франция Ташқи ишлар вазири Катрин Колоннанинг “Франция ҳар доим Арманистон томонида” деган сўзларига жавоб берган. 

“Унинг Франция ҳар доим Арманистон томонида эканлиги ҳақидаги баёнотлари ниҳоят Франциянинг ҳалол брокер ва нейтрал воситачи бўлиш даъволаридан барча ниқобларни олиб ташлади”, деб ёзган Ҳожизода.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Франция Ташқи ишлар вазири Катрин Колонна арманистонлик ҳамкасби Арарат Мирзоян билан учрашув якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида Франция Арманистон билан ҳарбий ёрдам етказиб бериш бўйича шартнома имзолашга тайёрлигини айтиб ўтган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Озарбайжон-Арманистон Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг