Фоторепортаж: Японияда рўй берган 7 балли зилзиладан кейинги ҳолат қандай?

Олам 8088
image

Аввал хабар берилганидек, жорий йилнинг 13 февраль куни Японияда 7 балли зилзила содир бўлди. Ушбу зилзила 150 га яқин одамга таъсир кўрсатди ва 950 минггача уй электрсиз қолди. 7,3 балли зилзила мамлакатнинг шимоли-шарқида яққол сезилган. Хусусан, пойтахт Токиода ҳам. Кейинчалик яна бир неча марта силкинишлар содир бўлди. Кўчкилар туфайли баъзи йўллар тўсиб қўйилган, тезюрар поездлар ҳаракати бузилган. “Фукусима-2” атом электр станциясида ишлатилган ядро ёқилғисини сақлаш учун ҳовузлардан радиоактив сувнинг бир қисми отилиб чиқди. Расмийларнинг фикрига кўра, бу ядровий ёқилғининг совишига таъсир қилмаган. Япониядаги зилзиланинг оқибатлари – QALAMPIR.UZ фоторепортажида.

Фото:Kyodo / Reuters

Фукусима префектурасининг Ниҳонмацу шаҳридаги ҳалқа йўлидаги кўчки.

Фото:Kyodo / Reuters

Фукусима префектурасидаги девор кучли зилзила оқибатида вайрон бўлди.

Фото:Kyodo / Reuters

Фукусима префектурасининг Сома шаҳридаги эвакуация маркази.

Фото:Kyodo / Reuters

Фукусима префектурасининг Коори шаҳридаги синган дарвоза.

Фото:Issei Kato / Reuters

Аёл дўконидаги синган идишларни тозаламоқда.

Фото:TenzinMiyu / Twitter

Бузилган йўл.

Фото:Kyodo / Reuters

Кучли зилзила оқибатида юзага келган кўчки Фукусима префектурасининг Сома шаҳридаги Жобан тезюрар йўлини тўсиб қўйди.

Фото:Issei Kato / Reuters

Кутубхоналардан биридаги зилзила оқибатлари.

Фото:Du Xiaoyi / XinHua / Global Look Press

Фукусима префектурасининг Сома шаҳридаги зилзиладан кейин бузилган бино.

Фото:Kyodo / Reuters

Ишчи спиртли ичимликлар дўконидаги синган бутилкаларни тозаламоқда.

Фото:Issei Kato / Reuters

Фукусима префектурасининг Иваки кўчасида кучли зилзила оқибатида бинонинг ташқи девори қулаб тушди.

Фото:Kimimasa Mayama / EPA / ТАСС

 

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 167
Рейтинг: 3.2
t
×