Японияда 7 балли зилзила содир бўлди

Олам

image

Бугун, 13 февраль куни Японияда 7,1 балли зилзила содир бўлди. Мамлакат миллий метеорология идораси маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Япониянинг шимоли-шарқида, Фукусима префектураси ҳудудида бўлган.

Аввалига Миллий метеорология идораси цунами хавфи эълон қилган, аммо бунинг оқибатида вайрон бўлиш хавфи кутилмаслигини таъкидлаган. Шу билан бирга, мамлакат жамоат телевидениеси маҳаллий аҳолини қирғоқ чизиғига яқинлашмасликка чақирган.

Кучли силкиниш камида Япониянинг шимолий, шимоли-шарқий ва марказий қисмида, шу жумладан Фукусима, Мияги ва Токио ҳудудларида сезилган.

2011 йил 11 мартда зилзила ва тсунамидан жабр кўрган, станцияни демонтаж қилиш ишлари давом этаётган фавқулодда “Фукусима-1” атом электр станциясидаги вазият тўғрисида ҳозирча маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг