Фотофакт: Тошкент аэропортида “террорчилар” қўлга олинди

Жамият

image

Тошкент шарқий аэропортида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси  томонидан самолётда гаровга олинганларни озод қилиш, қуролланган террорчиларни зарарсизлантириш бўйича аксилтеррор операцияси, шунингдек, гаровдаги фуқароларни озод қилишга қаратилган амалий тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди. 

Машғулотда ҳарбий хизматчилар фуқароларни озод қилиш мақсадида террорчилар ўрнашиб олган самолётга турли жанговор усулларда қўққисдан зарба бериш ва уларни яксон қилиш ҳаракатларини амалга оширган. 

Ўқув машғулоти давомида бўлинмаларнинг ҳудудга жойлашиши, кузатув пунктини жиҳозлаш, разведка ишларини ўтказиш, террорчилар билан музокара олиб бориш, янги усул ва услублардан фойдаланган ҳолда жанговар жуфтлик тартибида тактик манёврларни амалга ошириш, ҳамкорликдаги кучлар билан биргаликда қўйилган вазифани бажариш бўйича машқлар кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

миллий гвардия тошкент аэропорти ўқув машғулоти

Баҳолаганлар

437

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар