Фото: Танзила Норбоева Қўйлиқдаги мардикор бозорига борди
Жамият
−
28 Март 2021
15610Кеча, 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева "Қўйлиқ" бозори ҳудудидаги "Мардикор бозори"даги фуқаролар—ишчилар билан суҳбатлашди, мурожаатларини тинглади. Шу ернинг ўзида улар назоратга олиниб, тегишли мутасаддиларга кўрсатмалар берилган.
Сенат Матбуот хизмати хабарига кўра, Танзила Норбоева Яшнобод туманидаги “Беҳизор” ва “Чўлпон” МФЙда бўлиб, аҳоли билан учрашган, уларнинг муаммоларини ўрганган.
Хусусан, “Беҳизор” МФЙда тўрт мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Асосий эътибор — ёшлар ва аёлларни иш билан таъминлашга қаратилган. Шу мақсадда жорий йилда Сув хўжалиги вазирлиги томондан маҳаллага 10 та тикув машинаси берилган ва 15 дан кўпроқ иш ўринлари яратилган.
Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи 26 нафар фуқаро — “Аёллар дафтари”га ва 14 нафари эса —“Ёшлар дафтари”да киритилган.
LiveБарчаси