Форс кўрфази етакчилари Қатарда йиғилди

Олам

image

Бугун, 5 декабрь куни Доҳада Форс кўрфази ҳамкорлик кенгаши (ФКҲК)нинг икки кунлик 44-саммити бошланди. Бу ҳақда Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

“Бугун мен биродарларимни – Кенгашнинг 44-саммитида иштирок этиш учун келган ФКҲК давлатлари раҳбарлари ва вакилларини ташриф билан қутлайман. Ушбу саммит минтақамиз ва дунё кўрфаз мамлакатлари учун долзарб пайтда ўтказилмоқда. Давлатларимизнинг иштироки мавжуд муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради ва уларнинг оқибатларини юмшатишга хизмат қилади, деган умиддаман”, дея қайд этган Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний.

Саммитга Форс кўрфази давлатлари раҳбарларидан ташқари Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам таклиф қилинган.

Маълумот учун, Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши минтақавий ёпиқ халқаро ташкилот бўлиб, у 1981 йил 25 майда тузилган, унинг сиёсати 1982 йилда ратификация қилинган Низомда белгиланган. Ташкилотнинг асосий мақсади – барча иқтисодий, ижтимоий ва маданий ишларда мувофиқлаштириш, ҳамкорлик ва интеграция. ФКҲКга Баҳрайн, Қатар, Қувайт, БАА, Уммон ва Саудия Арабистони киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Доҳа Форс кўрфази Қатар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг