Forbes 2019 йилнинг энг сердаромад спортчилари номини эълон қилди
Спорт
−
14 Декабрь 2019
6274Forbes журнали 2019 йилнинг энг сердаромад спортчилари рейтингини эълон қилди. Топ-100 рўйхатидан 3 футбол юлдузи – аргентиналик Лионель Месси, португалиялик Криштиану Роналду ва бразилиялик Неймар ўрин олди.
Рейтингнинг биринчи поғонасида “Барселона” ва Аргентина терма жамоалари сардори Лионель Месси турибди. У тугаб бораётган йилда 127 миллион евро жамғарган. “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду эса доимий рақибидан анча ортда қолиб, бу йилги ҳисобни 105 миллион евро билан ёпмоқда. “Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Неймар 105 миллион даромад билан учинчи ўринга эга чиқди.
Рейтингнинг бошланғич ўнлигидан мексикалик боксчи Саул Алварез, швейцариялик теннисчи Рожер Федерер, икки нафар америкалик футболчилар Рассел Уилсон ва Аарон Рожерс, шунингдек, НБА баскетболчиларидан уч нафари ЛеБрон Жеймс, Стивен Керри ва Кевин Дюрант ўрин олган.
Шунингдек, ушбу рўйхатдан ирданлиялик ММА жангичиси Конор Макгрегор ҳам ўрин олган. У рўйхатнинг 21-поғанасини забт этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь