Флойд Мейвезер рингга қайтишини маълум қилди
Спорт
−
17 Ноябрь 2020
5033Америкалик боксчи Флойд Мейвезер рингга қайтмоқда. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилган.
Унга кўра, боксчи 2021 йилнинг февралида рингга қайтади.
Мейвезернинг қайтиши 28 февраль куни Япониядаги "Токио Доум" аренасида ўтказиладиган шоунинг бир қисми бўлиши мумкин. Маълум қилинишича, тадбирда жаҳон миқёсидаги жангчилар иштирок этишади. Америкаликнинг рақиби ҳозирча номаълум.
Маълумот учун, боксчи олдин ҳам худди шундай тадбирда қатнашган. 2018 йилда Мейвезер япониялик кикбоксчи Теншин Нацукавага қарши рингга кўтарилиб, уни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган.
"Токио, Япония, мен 2021 йилда қайтаман. Мен йўлдаман", деб ёзган америкалик.
Флойд Мейвезер профессионал фаолиятини 50 ғалаба ва ҳеч қандай мағлубиятсиз якунлаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь