Флоридада акула аёлнинг 14 та жойидан тишлади

Олам

image

Флориданинг Форс кўрфази қирғоғида сузаётган аёл акула ҳужумига учради. Маълум бўлишича йиртқич унинг 14 та жойидан тишлаган. Бу ҳақда “Foxnews” нашри хабар берди.

Келтирилишича, 26 ёшли Натали Бранда соҳилга дугоналари билан туғилган кунини нишонлаш учун борган ва қайиқда саёҳатга чиққан. Сўнгра қизлар чўмилиш учун сувга тушган.

“Биз қайиқдан сакраб тушдик, суздик, бир неча соат суздик. Шунчаки ажойиб кун ўтқизаётган эдик. Кейин мен босимни ҳис қилдим ва акула ҳамласига йўлиқдим. Қутилиш учун қайиқ томон жуда тез суздим”, деди яраланган аёл.

Фотосуратларда аёлнинг оёқ ва қорин қисмида тишлаш излари ва ширамлар қолганини кўриш мумкин.

“Мен ўша пайтда фақат қорнимни кўрдим ва қайиқдагилар “бу унчалик оғир жароҳат эмас”, деди. Аммо кейин мен ўгирилдим ва ҳамма “Эй Худойим” деб юборди”, деди Бранда.

Бошдан кечирган ушбу ҳодисага қарамай, Бранда яна сувга қайтишни режалаштираётганини айтди.

Эслатиб ўтамиз,  Мисрнинг Хургада шаҳридаги пляжда россиялик 23 ёшли сайёҳни акула еб қўйди.


Мақола муаллифи

Теглар

аёл Флорида акула соҳил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг