Фирибгарлар асосан қайси тоифа одамларнинг картасидан пул ўғирлайди?

Фойдали

image

Фирибгарлар кўпинча эркакларнинг банк карталаридан пул ўғирлайди. 57 фоиз ҳолатда улар фирибгарларнинг “ўлжаси”га айланади. Шу билан бирга, аёллар камдан-кам ҳолларда жиноятчиларнинг қурбони бўлишади (43 фоиз). Бу уларнинг туғма эҳтиёткорлиги билан боғлиқ, деди Россиянинг “Финтех” тижорат банки бошқаруви раиси Татьяна Федорцова.

Унинг сўзларига кўра, 28-37 ёш оралиғида бўлганлар фирибгарларнинг қурбонига айланади.

Экспертнинг таъкидлашича, 25 ёшдан кичик бўлганлар бир ҳисобдан бошқасига пул ўтказишдаги тажрибасизликлари ортидан фирибгарларнинг тузоғига илиниб қолади.

"Ёшликдаги бепарволик ва характердаги очиқлик, фирибгарлар учун калит вазифасини ўтайди. Улар тез ва осон пул топиш ҳақида гапиришади, ёшлар эса бунга муносабат билдиради ва шахсий маълумотларини алмашишади”, дейди Федорцова.

Шу билан бирга, кексалар соддаликлари сабабли ўз карталари ҳақидаги маълумотларни бегоналарга беришга рози бўлишади. Шу сабаб улар бошқа тоифаларга қараганда фирибгарларга олти марта кўпроқ алданишади. Мутахассиснинг таъкидлашича, олий маълумотли одамлар бундай ҳолатга учрашлари уч бараварга кўпроқ.

Мутахассиснинг айтишича, ёлғиз яшайдиган ёки никоҳдаги фуқаролар ҳам фирибгарлар тузоғига тушувчи тоифадаги одамлар сирасига киради.


Мақола муаллифи

Теглар

фирибгарлик банк картаси

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг