“Фиорентина” футболчисида ҳам коронавирус аниқланди

Спорт

image

Италиянинг "Фиорентина" клуби футболчиси Душан Влахович коронавирусни аниқловчи тест топширди, дея хабар берди клуб расмий сайти. Айни вақтда, 20 ёшли футболчи ўз уйида карантинда сақланмоқда. Душан Италия А сериясида коронавирус юқтириб олган навбатдаги футболчи бўлди. Бундан аввал Туриннинг "Ювентус" клуби футболчиси Даниеле Ругани коронавирусни юқтириб олганди.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” жамоаси бош мураббийи Микель Артета ва “Лестер” клубининг уч нафар футболчисида коронавирус аломатлари аниқланган эди.

Маълумот ўрнида, айни дамда Италия А серияси, Ла Лига, АПЛ, Европа чемпионлар лигаси, Европа лигаси ва бир қатор йирик мусобақалар коронавирус сабаб тўхтатилди.

Ҳозирга қадар 145 673 киши коронавирусни юқтириб олган. 5436 киши эса ушбу касаллик оқибатида вафот этган. 72 531 киши касалликни енгиб ўтиб, буткул соғайиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Италия Коронавирус Фиорентина Душан Влахович

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг