Финляндияда коронавируснинг янги штамми аниқланди

Олам

image

Финляндиянинг Турку шаҳрида коронавируснинг янги Жанубий Африка штаммига ўхшаш тури топилди. Бу ҳақда шаҳарнинг Марказий университет шифохонаси хабар берган.

“Аниқланган штамм Жанубий Африка штамми билан бир хил эмас, тахминларга кўра, у яна мутацияга учраган”, дейилади олимлар баёнотида.

Штамм маҳаллий талабалар орасида тарқаляпти. Улардан ҳеч бири шифохонага ётқизилмаган, негаки беморларда касалликнинг енгил аломатлари намоён бўлган. Шу билан бирга, вирус юқумлироқ – ҳозиргача 90 дан ортиқодамда аниқланган.

“Ушбу штамм Жанубий Африка вариантининг ўзига хос хусусиятларига эга, аммо у кўплаб бошқа мутацияарни ҳам ўз ичига олади”, деган вирусология бўлими бош шифокори Тютти Вуоринен.

Мутациянинг келиб чиқиш манбаси ҳозирча аниқланмаган. Айни вақтда олимлар вируснинг жами ирсиятини олиш устида иш олиб боряпти.

Маълумот учун, финляндияда 73 516 киши коронавирусга чалинган. Уларнинг 809 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Африка штамм

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг