Финляндия Россия билан чегарани бутунлай ёпмоқчи

Олам

image

Финляндия ҳукумати яқин кунларда Россия билан чегарасидаги барча назорат-ўтказиш пунктларини ёпишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигидаги манбаларга таяниб, “IltaLehti” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳукумат бугун, 20 ноябрь куни шарқий чегарадаги назорат-ўтказиш пунктини ёпиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бундай ҳолда, назорат-ўтказиш пунктлари 22 ноябрь куни ёпилади.

“Финляндия ҳукумати жануби-шарқдаги тўртта назорат-ўтказиш пункти ёпилганидан кейин ишчи ўтиш жойларига кела бошлаган муҳожирлар туфайли Россия билан қуруқлик чегарасини бутунлай ёпишга қарор қилди. Бошпана изловчиларнинг аксарияти Африка ва Яқин Шарқ давлатларидандир”, дея хабар беради мамлакат ИИВ.

Финляндия чегара хизматининг маълум қилишича, қочқинлар оқими кескин ошган. Масалан, уларнинг сони бутун октябрь ойида 32 ва сентябрда 13 кишини ташкил этган бўлса, ноябрь ойининг биринчи ярмида 415 нафарга етган. Қўшимча қилинишича, муҳожирларнинг мамлакатга ноқонуний киришига “хорижий давлат расмийлари” ёрдам берган. Чегарани ёпиш орқали Финляндия ҳукумати "жонли қуроллардан фойдаланишни тўхтатади".

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков вазиятга баҳо берар экан, Россия Финляндия қарорига "таъсир ўтказа олмаслиги"ни айтди. Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда “прагматик муносабатлар” ўрнини “русофобик позиция” эгаллаган.

Маълумот учун, 16 ноябрь куни Финляндия ҳукумати 18 ноябрдан бошлаб Россия билан чегарадаги тўртта назорат-ўтказиш пунктини ёпишга қарор қилган. 18 ноябрь куни бешинчи “Вартиус” назорат-ўтказиш пункти ҳам ёпилган. Кейинчалик Финляндия ҳарбийлари чегарага етиб келди ва қўшимча ҳимоя панжараларини ўрнатишни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Финляндия Россиядан велосипедларнинг бутун чегара бўйлаб киришига тақиқ жорий қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Финляндия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг