Энди Россиядан Финляндияга велосипедда кириш тақиқланади
Олам
−
14 Ноябрь 2023
3638Финляндия 15 ноябрдан бошлаб Россиядан велосипедларнинг бутун чегара бўйлаб киришига тақиқ жорий қилмоқда. Бу ҳақдаги маълумотни Хелсинкидаги Россия элчихонаси тасдиқлаган.
Қайд этилишича, чеклов номаълум муддатга жорий этилган.
Дипломатик миссияга кўра, “Ваалимаа”, “Нуйямаа” ва “Иматра” (Россия томонидаги “Торфяновка”, “Брусничное” ва “Светогорск” пунктларига тўғри келади) автомобиль ўтказиш пунктларида 9 ноябрдан бошлаб бундай тақиқ амалда мавжуд.
Умуман олганда, Россия ва Финляндия ўртасидаги чегарада тўққизта назорат пункти мавжуд.
Жануби-Шарқий Финляндия чегара қўшинлари қўмондони ўринбосари, подполковник Юкка Луккари бу қарорни мамлакат ҳудудига ноқонуний ҳужжатлар билан келаётган одамлар сони ортиб бораётгани билан изоҳлаган.
Сентябрь ойининг ўрталаридан бошлаб Россия давлат рақамларига эга автомобилларнинг Финляндияга кириши тақиқланганди. Эндиликда чегарадан ўтишнинг ягона қонуний йўли автобусда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь