Финляндия Эрдўғанни ҳақоратлашга йўл очиб беряпти
Олам
−
17 Май
7469Финляндия Миллий полиция агентлиги мамлакат НАТОга аъзо бўлишидан олдин ўтказилган намойишларда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳаракатларини баҳолаб, намойишчилардан Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған тимсоли туширилган қўғирчоқларни тортиб олиш нотўғри, деган қарорга келди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Гап шундаки, 2023 йилнинг 26 март куни Туркиянинг Хельсинкидаги элчихонаси олдида курдлар намойиши бўлиб ўтди, ўшанда пойтахт полицияси аралашиб, намойишчилардан Президент Эрдўғаннинг кўриниши мазах шаклида акс этган қўғирчоқни тортиб олган эди.
“Хельсинки полиция департаменти Туркия Президенти тимсоли акс этган қўғирчоқни профилактик тарзда олиб қўйиш ҳуқуқига эга эмас эди”, дейилади Миллий полиция агентлиги баёнотида.
Финляндия жорий йилнинг 4 апрель куни НАТОга аъзо бўлди.
Эрдўғаннинг ғазабини қўзитган қўғирчоқ
2023 йилнинг январь ойи ўрталарида Швеция пойтахтида Туркияда террорчи ташкилот деб ҳисобланувчи Курдистон ишчилар партияси (КИП)ни қўллаб-қувватлаш учун норозилик намойиши бўлиб ўтди. Акция чоғида Стокгольм мэрияси ёнида Туркия етакчиси Ражаб Тойиб Эрдўғанга ўхшаган қўғирчоқ оёқларидан осиб қўйилди. Туркия ҳукумати бу ҳаракатни қоралади. Швециянинг Анқарадаги элчиси икки марта Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди ва норозилик билдирилди. Туркия ҳукумати Швеция Мудофаа вазири Пол Йонссоннинг 27 январга мўлжалланган Туркияга ташрифини Стокгольмда бўлиб ўтган намойишлар туфайли бекор қилди.
2023 йилнинг июнь ойига келиб, Цюрих шаҳрида Эрдўған кўринишидаги қўғирчоқ ҳамда Туркия байроғи ёқиб юборилди. Қайд этилишича, мазкур намойиш Швейцариянинг Цюрих шаҳридаги UBS банки биноси олдида Цюрих инқилобий иш ташлашлар жамоаси номли гуруҳ томонидан амалга оширилган. Шу билан бирга “Эрдўғанни (ўлдир)” дея ёзилган баннер ҳам кўтарилган.
LiveБарчаси