Финляндия 15 йилда углерод газларидан ҳоли давлатга айланмоқчи

Олам

image

Финляндия ўз олдига 2035 йилгача углерод газларидан ҳоли мамлакат бўлишни режалаштиряпти. Бу ҳақда мамлакатнинг Ривожланиш ва ташқи савдо вазири Вилле Скиннари Трёмсда “Арктика чегаралари” халқаро конференциясида маълум қилди.

“Бизнинг мақсадимиз – 2035 йилда нейтрал углеродли мамлакат бўлиш. Одамлар ва саноат билан биргаликда бунинг имкони бор. Биз бунга эриша олишимиз ва ваъдамизни бажаришга ишонамиз”, деган вазир.

Халқаро конференцияда нутқ сўзлаган вазир Арктиканинг дунёдаги роли ошиб бораётганини қайд этди. Шунингдек, бу ердаги ҳамкорлик асосида Арктика кенгаши ва Арктика мамлакатлари борлигини эслатди.

Вазирнинг айтишича, Финляндия янги технологиялар нуқтаи назаридан кўп нарса таклиф қилиши мумкин. Мамлакатнинг Лапландия провинцияси 2030 йилга бориб углероддан ҳоли бўлишни истамоқда. Шу орқали улар бошқаларга ўрнак бўлмоқчи.

Унинг қўшимча қилишича, иқлим ўзгариши бизнес учун имкониятларнинг кўпайишини ҳам англатади, бироқ компаниялар корпоратив жавобгарлик соҳасида ўз мажбуриятларини бажариш учун табиатни муҳофаза қилиш бўйича жиддий қонунчилик зарур.


Мақола муаллифи

Теглар

Финляндия углерод

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made