Фин кўрфазида 49 ёшли ўзбекистонликнинг жасади топилди

Олам

image

Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Фин кўрфази соҳилидан 49 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консухонаси маълум қилди.

Ҳозирда Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўзбекистонлик аёл Г.О.нинг ўлим сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишларини олиб боряпти.

ОАВ маълумотларига кўра, Г.О. жорий йилнинг 6 сентябрь куни Петродворцов тумани бўйича қидирувга берилган. Аёл жорий йилнинг март ойида ишлаш учун Санкт-Петербургга борган.

Бош консулхона вазиятни назоратга олиб, Ленинград вилояти тергов органлари билан алоқа ўрнатган. Шунингдек, ўзбекистонликнинг жасадини Ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар билан шуғулланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург Россия жасад

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг