Филиппиндаги тўфон қурбонлари сони 155 тага етди

Олам 2505
image

Филиппинда содир бўлган “Налжи” тропик бўронидан 4,23 миллиондан ортиқ одам жабр кўрди. 155 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хавфларни олдини олиш ва табиий офатларни бошқариш бўйича миллий кенгаш маълумот берди.

Маълумотларга кўра, 355,4 минг нафардан ортиқ фуқаро ўз уйини олдиндан тарк этган. Камида 129 киши турли тан жароҳатлари олган, 34 киши эса бедарак йўқолган.

Республиканинг 13 та ҳудудида элементларнинг таъсири билан боғлиқ 1,53 минг ҳодиса, жумладан, сув тошқинлари ва кўчкилар қайд этилган. Бўрон 24,9 минг уйга зарар етказган ва 3 мингдан ортиқ биноларни вайрон қилган. 671 та инфратузилма объектига етказилган зарар 71,37 миллион долларга баҳоланган.

Табиий офат оқибатида 503 та йўл ва 119 та кўприк шикастланган. 359 та шаҳарда электр таъминотидаги узилишлар қайд этилган бўлса, 252 тасида у тикланган. 38 та шаҳарда алоқа, 11 тасида эса сув таъминотида муаммолар мавжуд.

Маълум бўлишича, 666 та таълим муассасасида дарслар тўхтатилган. 520 та шаҳар фавқулодда вазиятда. Қишлоқ хўжалигига етказилган зарар 48,33 миллион долларга баҳоланган. Ҳукумат ёрдам учун 2,73 миллион доллар ажратган.

Фарангиз Салимова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3
t
×