Филиппинда тўфон қурбонлари 100 га яқинлашди

Олам

image

Филиппиндаги “Налгае” тўфони қурбонлари сони 98 кишига етди. Яна 69 нафар фуқаро жароҳатланган, 63 нафари бедарак йўқолган. Бу ҳақда Филиппиннинг Табиий офатлар хавфини камайтириш ва бошқариш миллий кенгаши (NDRRMC) ҳисоботида айтилади.

Умумий ҳисобда тўфон оқибатлари 1,8 млн кишига таъсир кўрсатган. 4,1 мингдан ортиқ уйга зарар етган, улардан 689 таси буткул вайрон бўлган. Шунингдек, 37 та инфратузилма объектига талафот етган, 195 та йўл ва 72 та кўприк зарар кўрган. 169 та ҳудудда электр таъминоти узилиб, 94 та ҳудудда қайта тикланган.

27 октябрь куни Филиппинда кучли ёмғир бошланганди, шамолнинг тезлиги соатига 95 км га етди. Дастлабки икки кун ичида 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 425 та аҳоли пунктидаги таълим муассасаларида дарслар тўхтатилди.

Аввалроқ “Налгае” тропик бўрони мамлакат жанубий провинцияларида 72 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Аҳамиятлиси, тўфонга тайёргарлик кўрилиб, одамлар эвакуация қилинганида ҳам қурбонлар сони ортиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

тўфон Филиппин

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг