Филиппинда сув тошқинлари оқибатида 72 киши ҳалок бўлди
Олам
−
29 Октябрь 2022
3256Филиппиндаги “Налгае” тропик бўрони мамлакат жанубий провинцияларида сув тошқинига сабаб бўлди. Оқибатда 72 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Табиий офатларни камайтириш ва бошқариш миллий кенгашига таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, сув тошқинлари оқибатида 72 киши ҳалок бўлган, 33 киши жароҳатланган, 14 киши эса бедарак йўқолган.
“Расмийлар бўрон хавфи туфайли минглаб одамларни эвакуация қилишди, унинг келишига ҳозирлик кўришди, бироқ ёмғир миқдори кутилганидан кўп бўлди”, дейди Бангсаморо мухтор вилояти Ички ишлар вазири Нагииб Синаримбо.
Унинг қўшимча қилишича, фақатгина Дату-Один шаҳрининг ўзида 80 га яқин одам кўчки остида қолиши мумкин.
Ҳозирда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь