Филиппинда сув тошқинлари оқибатида 72 киши ҳалок бўлди
World
−
29 October 2022 4044 1 minute
Филиппиндаги “Налгае” тропик бўрони мамлакат жанубий провинцияларида сув тошқинига сабаб бўлди. Оқибатда 72 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги Табиий офатларни камайтириш ва бошқариш миллий кенгашига таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, сув тошқинлари оқибатида 72 киши ҳалок бўлган, 33 киши жароҳатланган, 14 киши эса бедарак йўқолган.
“Расмийлар бўрон хавфи туфайли минглаб одамларни эвакуация қилишди, унинг келишига ҳозирлик кўришди, бироқ ёмғир миқдори кутилганидан кўп бўлди”, дейди Бангсаморо мухтор вилояти Ички ишлар вазири Нагииб Синаримбо.

Унинг қўшимча қилишича, фақатгина Дату-Один шаҳрининг ўзида 80 га яқин одам кўчки остида қолиши мумкин.
Ҳозирда қутқарув ишлари олиб борилмоқда.



Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August