Филиппинда “Раи” тўфони қурбонлари сони 400 га яқинлашди

Олам

image

Филиппинда мамлакатнинг марказий ва жанубий провинцияларини қамраб олган “Раи” тўфони қурбонлари сони 375 кишига етди. Тайфун эпицентрида шамол тезлиги соатига 195 км га етган.

Расмий маълумотларга кўра, камида 500 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган, 56 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида. Қурбонлар сони ортиши мумкин.

Умуман олганда, “Раи” тўфони 780 мингга яқин аҳоли яшайдиган ҳудудларга таъсир кўрсатди. Юз минглаб одамлар хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди.

Ҳудуддаги қидирув-қутқарув ишларини қўллаб-қувватлаш учун қўшинлар сафарбар этилган.

Маълумот учун, Филиппинда ҳар йили ўртача 20 та бўрон ва тайфунлар содир бўлади. “Хайян” тўфони Филиппиндаги энг ҳалокатли бўлиб, 2013-йилда 6000 дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган ва катта зарар келтирган.

Аввалроқ Филиппинда "Раи" тўфони оқибатида 121 киши қурбон бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

тўфон Филиппин

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг