Филиппинда кучли зилзила ортидан цунами хавфи эълон қилинди

Олам

image

Филиппин жанубидаги Минданао ороли қирғоқларида 7,6 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди. 

Зилзила маҳаллий вақт билан 22:37 да (Москва вақти билан 17:37) тахминан 32 км чуқурликда содир бўлган. 

Тинч океанидаги цунами ҳақида огоҳлантириш маркази зилзила кучи ва жойлашуви туфайли Филиппин жанубида, шунингдек, Индонезия,  Палау ва Малайзиянинг айрим ҳудудларида цунами кутилиши мумкинлигини маълум қилди. 

Филиппин вулқонология ва сейсмология институти жанубий қирғоқ аҳолисини зудлик билан эвакуация қилишни тавсия қилди. Ғарб оммавий ахборот воситалари яқин соатларда соҳилда цунами тўлқинларининг пайдо бўлиш хавфи сақланиб қолишини таъкидламоқда. 

Бироқ кучли тўлқинлар, жароҳатлар ёки инфратузилмага зарар етганлиги ҳақида хабарлар йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Филиппин цунами Минданао ороли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг