Филиппинда 8,1 магнитудали зилзила бўлди (видео)

Олам

image

Филиппиннинг жанубида содир бўлган 7,8 магнитудали кучли зилзила оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди. Бу ҳақда ABS-CBN News хабар берди.

Европа Ўрта ер денгизи сейсмология маркази (EMSC)нинг маълумотига кўра, зилзила эпицентри тахминан 679 минг аҳоли яшайдиган Генерал-Сантос шаҳридан 51 километр узоқликда жойлашган. Ер силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 23:37 да қайд этилган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурликда бўлган.

Ҳозирча ҳалок бўлганлар, жароҳат олганлар ёки вайронгарчиликлар ҳақида расмий маълумот йўқ. Филиппин вулканология ва сейсмология институти мутахассисларига кўра, цунами хавфи мавжуд бўлиб, тўлқинлар одатдаги сув сатҳидан бир метрдан ҳам баландроқ кўтарилиши мумкин, ёпиқ қўлтиқ ва бўғозларда эса бундан ҳам юқори бўлиши эҳтимоли бор.

Филиппинлар тарихида энг кучли ва энг фожиали зилзилалардан бири 1976 йил 17 августда Моро қўлтиғида содир бўлган. Ўша пайтда магнитуда 7,9–8,1 ни ташкил этган зилзила ва ундан кейинги цунами 700 километрдан ортиқ қирғоқ ҳудудини қамраб олиб, тахминан 5 мингдан 8 минггача инсон ҳаётига зомин бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Филиппин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг