Филиппин Президенти Хитойни “қизил чизиқни кесиб ўтиш”дан огоҳлантирди

Олам

image

Филиппин Президенти Фердинанд Маркос Хитойни Жанубий Хитой денгизида қизил чизиқни кесиб ўтишдан огоҳлантирди. Бу ҳақда у Сингапурдаги хавфсизлик форумида сўз очди.

“Агар бирор филиппинлик Хитойнинг қасддан ҳаракатлари оқибатида вафот этса, Филиппин буни уруш ҳаракатига яқин, деб ҳисоблайди ва шунга мос равишда жавоб қайтаради”, деган Президент.

Хитой ҳарбий воизи эса Филиппинни туҳмат қилишда айблади. 

Сўнгги ойларда Хитой ва Филиппин ўртасида Жанубий Хитой денгизидаги ҳудуд бўйича узоқ давом этган баҳс агрессив тўқнашувларга айланиб кетди. Манила Хитой патруль кемалари қайиқлар ва таъминот кемаларига сув тўпидан ўқ узганидан шикоят қилди. Пекин эса ўз суверенитетини ҳимоя қилаётганини айтди. Саммитда Хитой ҳарбий вакили Филиппинни провокация қилишда айблади. 

Кузатувчилар ҳар қандай кескинлашув Жанубий Хитой денгизида хитойлар ва америкаликлар ўртасида можарога сабаб бўлишидан хавотирда. Чунки АҚШ ва Филиппин ўртасидаги шартномага биноан, агар Филиппин ҳужумга учраса, АҚШ Жануби-Шарқий Осиё давлатини ҳимоя қилишга мажбурдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Швейцарияда бўлиб ўтадиган Украина бўйича тинчлик конференциясида иштирок этмаслиги маълум бўлганди. 

Ҳабиб Жўрабоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Филиппин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг