Филиппин қирғоқларида 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди
Олам
−
16 Февраль 2023
6734Кеча, 15 февраль куни Филиппиннинг Лузон оролларига яқин соҳилларда 6,1 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати хабар берди.
Зилзила мамлакат маҳаллий вақти билан соат 02:10 да қайд этилган.
Зилзила эпимаркази 2,1 минг аҳоли истиқомат қилувчи Биколь вилоятининг Миага қишлоғидан 11 км жануби-ғарбда қайд этилган.
Ер силкинишлари Лузон ва Филиппиннинг марказий қисмидаги бир қанча ҳудудларда, жумладан, Альбай провинциясидаги Легаспи шаҳрида, Сорсогон, Шимолий Самар, Ғарбий Негрос ва Жанубий Лейтеда ҳам сезилган.
Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,7 ва 7,6 магнитудали зилзилалар тўққиз соатлик интервал билан содир бўлди.
Ер силкинишлари ортидан юзлаб ерости силкинишлари қўшни давлатларда ҳам сезилган, улардан Сурия энг кўп зарар кўрган. Туркияда 36 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлиб, 108 мингдан ортиқ киши жароҳатланди.