Фигурали учиш бўйича Россия чемпиони Алина Горбачева йўқолиб қолди

Спорт

image

Ўсмирлар ўртасида фигурали учиш бўйича Россия чемпиони Алина Горбачева Москвада ғойиб бўлди. Бу ҳақда спортчининг онаси РИА Новости агентлигига маълум қилди.

Кеча, 28 август куни Алина Горбачева машғулотдан сўнг “Чкалов Арена”даги майдонни тарк этган. Охирги марта у Волоколамск шоссеси бўйидаги 67-жой ҳудудида кузатув камераларига тушган.

“Ҳозирча Алина ҳақида маълумот йўқ. Биз излаяпмиз, фақат камералардан олинган тасвирлар, унинг паркка қандай киргани бор. Энди ит билан кинолог келди, улар қарашади. Аммо кўп вақт ўтди", дейди Алинанинг онаси.

“112” Telegram-канали хабарига кўра, спортчининг буюмлари Покровская қирғоғидаги пляждан топилган. 

Қизнинг ёнида 20 минг рубль, планшет ва телефон бўлган. “База”нинг ёзишича, Горбачева ғойиб бўлишидан олдин мураббийи билан жанжаллашиб қолган.

Тергов қўмитасининг Москва бошқармаси матбуот хизмати қизнинг ғойиб бўлиши бўйича терговга қадар текширув ташкил этилганини маълум қилган.

16 ёшли Алина Горбачева ўсмирлар ўртасида фигурали учиш бўйича Россия чемпиони. Мураббий София Федченко қўл остида шуғулланади. Ўтган мавсумда фигурали учувчи Россия Гран-присининг финалида олтинчи ўринни эгаллади, шунингдек, спорт мухлисларини ҳайратда қолдириб, миллий чемпионат ғолибига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

фигурали учиш Алина Горбачева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг