FIFA ЖЧ учун мукофот пулларини эълон қилди: Ўзбекистон қанча ишлаб олиши мумкин?

Спорт

image

Кеча, 17 декабрь куни FIFA Жаҳон Чемпионати доирасида рекорд даражадаги 727 миллион доллар миқдоридаги молиявий маблағ тақсимланишини маъқуллади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

FIFA 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун мукофот пулларини аввалги турнирга нисбатан қарийб 50 фоизга ошмоқда. Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган турнир учун ажратилган маблағнинг энг катта қисми 655 миллион доллар 48 та иштирокчи терма жамоага уларнинг натижаларига қараб тўланади. Жаҳон чемпиони 50 миллион доллар, финалчи эса 33 миллион доллар мукофот пули олади.

FIFA президенти Жанни Инфантино ушбу қарорни изоҳлар экан, 2026 йилги Жаҳон чемпионати нафақат спорт, балки молиявий жиҳатдан ҳам тарихий аҳамиятга эга бўлишини таъкидлади.

Гуруҳ босқичидан чиқа олмаган 16 та терма жамоа 9 миллион доллардан мукофот олади. Бундан ташқари, турнирга йўл олган ҳар бир давлат терма жамоаси тайёргарлик харажатларини қоплаш учун қўшимча 1,5 миллион доллар билан таъминланади. Шунда Ўзбекистон миллий терма жамоаси энг камида 10,5 миллион долларни қўлга киритади. Агар Ўзбекистон гуруҳ босқичидан чидаган бўлса, бу пуллар кўпаяди.

Шунингдек, FIFA Кенгаши 2026 йилда барча аъзо ассоциациялар учун очиқ бўлган 15 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги фестиваль услубидаги ёшлар турнирларини йўлга қўйишни тасдиқлади. 2027 йилда эса ўғил болалар, кейинчалик қизлар ўртасидаги алоҳида мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, FIFA Кенгаши 2028 йилги аёллар миқёсидаги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 5 январдан 30 январгача бўлиб ўтишини ҳам расман тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Жанни Инфантино Жаҳон Чемпионати FIFA

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг