FIFA ЖЧ-2022 нинг энг чиройли голини маълум қилди (видео)

Спорт

image
0:00
0:00
download

FIFA талқинига кўра Қатар мезбонлик қилган фубол бўйича Жаҳон чемпионатининг энг чиройли голи аниқланди. Бразилия терма жамоаси аъзоси Ришарлисоннинг мундиланинг илк турида Сербия дарвозасига киритган тўпи ЖЧ-2022нинг энг чиройли голи деб топилди.

Футболчи Виниcиуснинг юқоридан узатган тўпини тўхтатиб олиб, "қайчи" услубида рақиб дарвоасига жойлаб қўйганди. Баҳс якунида "пентакампионлар" Европа вакилларини 2:0 ҳисобида доғда қолдирганди.

Маълумот учун, Бразилия гуруҳ босқичи ва плей-оффнинг илк ўйинини ишончли тарзда ўтказган бўлса ҳам, 1/4 финалда Хорватияга пеналтилар сериясида имониятни бой бериб, турнир билан эрта хайрлашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA Risharlison

Баҳолаганлар

366

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг