FIFA Ўзбекистонга VAR тизимидан фойдаланишга рухсат берди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда футбол бўйича 2021 йилги мавсум учрашувларида VAR тизимидан фойдаланиш бўйича ЎФA ҳамда FIFA мутахассисларининг ўзаро музокаралари ижобий якун топган. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати хабар берди. 

Тизимдан фойдаланиш бўйича FIFA VAR платформасига зарур меъёрий ҳужжатлар ўз вақтида юкланди. Шунингдек, видео ёрдамчи ҳакамлар бригадасининг 2020 йилги футбол ўйинларида қайд этган натижалари ҳисоботи ФИФA томонидан қабул қилинди.

Шу сабабли, FIFA 2021 йилги мавсум давомида ЎФA ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол учрашувларида VAR тизимини қўллашга рухсат берди.

Ўтган йили Ўзбекистон Coca Cola кубоги финал учрашуви мамлакатда VAR технологиясидан фойдаланилган илк расмий ўйин бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

FIFA VAR тизими

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг